Модрич "Реал"да қоладими? Клуб президенти бу саволга жавоб берди

"Реал" Мадрид президенти Флорентино Перес ёзда шартномаси якунланадиган хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модричнинг жамоадаги тақдири ҳақида гапирди.

“Модрич “Реал” билан шартномасини узайтириб бўлди”, - деди 74 ёшли функционер.

Аммо ҳозирча Переснинг сўзлари расман тасдиқланмаган. Аниқроғи, Модричнинг шартномаси узайтирилгани клуб томонидан расман эълон қилинмади.

35 ёшли Модрич жорий мавсум “Реал” сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди. Лука ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!