Модричга "Локомотив"га ўтишни таклиф қилишди

  • 25 январь, 2021, 19:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Локомотив"нинг хорватиялик ҳимоячиси Ведран Чорлука "Реал"даги ҳамюрти Лука Модричга ҳазиломуз йўл билан Россия чемпионатига ўтишни таклиф қилди.

Модрич кеча "Алавес" (4:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, инстаграмдаги саҳифасига шундай деб ёзди: “Ғалаба йўлига қайтяпмиз!”

Чорлука эса, ушбу постга жавобан кулаётган смайлик билан қуйидагича изоҳ қолдирди: “Локомотив”га ўт”.

35 ёшли Модрич “Реал”да 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!