Модричнинг жароҳати қанчалик хавфли? У "эл-классико"гача қайтадими?
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоасида сафида жароҳат олди.
Аввал хабар қилинганидек, 37 ёшли ярим ҳимоячи "Реал"нинг Испания чемпионати доирасидаги "Осасуна"га қарши навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориш хавфи бор эди. Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва тахминлар ўз тасдиғини топди. Журналист Мельхор Руизнинг сўзларига кўра, Модрич Чемпионлар лигаси доирасидаги "Шахтёр"га қарши бўлажак ўйинда ҳам майдонга туша олмайди, аммо у "Барселона" билан 16 октябрь куни бўлиб ўтадиган принципиал баҳс олдидан майдонга қайтишга улгуради.
Лука Модрич жорий мавсумда "Реал" Мадрид сафида барча турнирлар доирасидаги 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.
Фикрлар