Модричнинг режалари ҳақида. У "Реал"да қолмоқчи эмас

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2023 йилда эркин агентга айланади. Клуб эса футболчи билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришмади.

"El Nacional" нашри бераётган хабарларга кўра, Модрич келаси мавсумни собиқ клуби "Тоттенхэм"да ўтказишни хоҳлайди. Биласиз, у 2008-2012 йиллар оралиғида "шпорлар" шарафини ҳимоя қилган. 

Унга МЛСнинг икки клубидан таклиф келган, лекин хорватиялик ушбу жамоаларга рад жавобини берган. Унинг мақсади Англияга қайтиш. 

Қайд этиш лозим, 37 ёшли хавбек жорий мавсум Ла Лига доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 2 та ассист муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!