Модричнинг Россияга учиб келиши (Фото)
Ads

Жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф босқичи ўйинларида Хорватия терма жамоаси илк учрашувда Грецияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бундай ҳайратланарли сакраш билан Лука Модрич Греция устидан қозонилган ғалабани эмас, балки ўзининг пенальтидан урган голини нишонлаяпти. Кейинроқ хорватлар рақибларининг хатоларидан муваффақиятли фойдаланиб, уларни мағлубиятга учратишди.

Хорватия ушбу йўлланмани, ўз гуруҳида Исландия, Украина ва Туркия билан курашда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, ЖЧ саралашининг сўнгги турида Хорватия терма жамоаси бошқарувига янги мураббий тайинланди. Бунга сабаб, Финландия билан ўтказилган ўйиндаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан  сўнг хорватлар Исландиядан икки очкога ортда қолишди. Шу муносабат билан Анте Чачич ўз лавозимидан четлатилди. Бу четлатиш Украина билан ўйиндан икки кун олдин содир бўлди. Агар ўша турдаги ўйинлар Хорватия ғалабаси ва аксинча, Исландиянинг мағлубияти билан якунланганида, Хорватия тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўланмасини кўлга киритарди.

Аммо, Исландия ўз ўйинларида ғалабага эришди ва Хорватия эса янги мураббий,  Златко Далич  билан Украинани мағлуб этди. Шунингдек, Греция билан ўтказилган биринчи ўтиш ўйинидаёқ Хорватия  ўзи учун жуда қулай вазиятни яратди.

Маълумот ўрнида, Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич ЖЧ саралашининг гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган ўйинларида саккизта уйинда катнашиб, учта голга асистентлик килди ва кечаги пенальти унинг ушу босқичдаги дастлабки голидир.

Минбар

Барча блоглар