"Монако" - юлдузлар фабрикаси. Улар сўнгги 10 йилликда футболчилар сотувидан 1 млрд евро даромад кўришди

“Монако” клуби сўнгги 10 йилликда футболчилар сотувидан 1 млрд 29 млн евро даромад кўрган.

CIES Football Observatory нашрининг маълум қилишича бу Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида энг яхши натижа ҳисобланади.

Қуйида футболчилар сотувидан энг кўп даромад кўрган 10 та клуб билан танишиб олишингиз мумкин:

1. «Монако» – 1029 млн евро

2. «Челси» – 868 млн

3. «Ювентус» – 787 млн

4. «Бенфика» – 780 млн

5. «Реал» – 763 млн

6. «Атлетико» – 754 млн

7-8. «Рома» – 726 млн

7-8. «Барселона» – 726 млн

9. «Ливерпуль» – 716 млн

10. «Боруссия» Дортмунд – 678 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!