"Монако" афсоналаридан бири клубни тарк этмоқда

Дарвозабон Даниэль Субашич ой сўнггида "Монако"ни тарк этади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

2012 йил "Хайдук" клубидан французлар таркибига келиб қўшилган футболчи монегасклар сафида 292 та ўйинда майдонга тушиб, клуб тарихидаги энг зўр дарвозабонлардан бирига айланди.

Субашич "Монако" билан 2013 йилда Лига 2, 2017 йилда эса Лига 1 чемпиони бўлди. Шунингдек, клуб сафида Чемпионлар лигаси ярим финалида ҳам иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!