"Монако" амалдаги жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олади

"Монако" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Voce Giallorossa нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар 30 ёшли француз футболчиси учун бўлган рақобатда “Лион”ни ортда қолдиришган. Таъкидлаш керакки, лионликлар Нзонзи учун римликларга 20 млн евро таклиф қилишаётган эди.

Маълумот учун, Нзонзи ўтган мавсум “Рома” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. У 2018 йил Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!