"Монако" АПЛ клубидан футболчи сотиб олмоқчи

"Фулхэм" хавбеки Жан-Мишель Сери яна Франция чемпионатига қайтишга яқин турибди.

Daily Mail нашрининг ёзишича 27 ёшли ивуарлик футболчига "Монако"дан қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида янги мавсумни Чемпионшипда бошлаши аниқ бўлиб улгурган “Фулхэм” айрим етакчи футболчиларини сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Сери жорий мавсум лондонликлар сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Тахминий трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!