Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 30 ёшли туркиялик футболчига шунингдек Хитой клубларидан бири ҳам жиддий қизиқиб қолган. Бироқ, ушбу жамоанинг номи ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Туран бундан аввалроқ Каталония супер клубидан кетишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эди.