"Монако" "Атлетико" футболчисининг трансферини тўлиқ сотиб олади

“Монако” клуби раҳбарияти “Атлетико”дан ижарага олинган ҳужумкор ярим ҳимоячи Желсон Мартиншни таркибда сақлаб қолмоқчи.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар бош директори Олег Петров 24 ёшли португалиялик футболчининг трансфери тўлиқ сотиб олинишини тасдиқлаган. Қайд этиш лозимки, бу трансфер уларга тахминан 35 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!