"Монако" "Боруссия Д"га ўйинни шанба кунга кўчиришни таклиф қилди

Аввал хабар берганимиздек кеча бўлиб ўтиши режалаштирилган Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Боруссия Д” ва “Монако” баҳси мезбонларнинг автобусида портлаш юз бергани сабабли бугунга кўчирилди. Ўз навбатида “Монако” раҳбарияти бу ҳолатда дортмундликларга ўйинни шанба кунга кўчиришни таклиф қилган. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

“Биз бундай ноҳуш ҳолат рўй берган куннинг эртасиёқ майдонга тушишни энг тўғри қарор деб билмаймиз”, - дейди Монако шаҳзодаси Альберт II.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д" ва "Монако" ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!