"Монако" Дрис Мертенс учун йилига 10 млн евро маош бермоқчи

"Монако" "Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенсни қўлга киритиш ниятида. Бу ҳақида Corriere dello sport нашри хабар бермоқда.

Монегасклар белгиялик фуболчи билан мавсум сўнггида, Мертенс эркин агент мақомини олганидан сўнг шартнома имзолаш ниятида.

Француз клуби футболчи билан ушбу масала бўйича музокаралар ўтказишни бошлаб юборишган. Унга кўра, "Монако" раҳбарияти Мертенсга бир мавсум учун 10 миллион евро маош таклиф қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!