“Монако” муаммолар гирдобига кириб қолди

Аввал хабар берилганидек, Франция чемпионати 4-турида “Монако” жамоаси ўз майдонида “Марсель”ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Леонардо Жардим жамоаси қаторасига иккинчи марта мағлубият аламини тотиди. Сўнгги 4 ўйинда монегасклар атиги 1 марта ғалаба қозониб, 1 марта дуранг ўйнади.

Чемпионатнинг 4 ўйинидан кейин “Монако” 4 очко билан турнир жадвалида 13-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!