Ads

Мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган "Монако" клуби бу тур сафарда "Амьен"га қарши куч синашди. Амьендаги "Ла Ликорн" стадионида кечган беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани  қўлга киритишди. Ҳар иккала гол монегаскликларнинг колумбиялик форварди Радамель Фалькао томонидан киритилди.

Шу тариқа, "Монако" ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди ва жамоа тунрир жадвалида 17-ўринга кўтарилиб олди. Қуйида мазкур беллашув видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.