"Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино "Монако"ни бошқариши мумкин эди.

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра, монаколикларнинг янги спорт директори Пол Митчел аргентиналик мутахассис билан музокаралар олиб борган. Аммо, якунда Почеттино ушбу таклифга рад жавобини бергач, улар “Бавария”нинг собиқ устози Нико Ковач билан шартнома имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, Маурисио Почеттино “Тоттенхэм”дан 2019 йилнинг ноябрида истеъфога чиқарилганидан буён ишсиз ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)