Моника Пюиг Лондонни осонликча тарк этмайди
Ads

Пуэрторикалик теннисчи Моника Пюиг Англиянинг Лондон шаҳрида ўтаётган "Уимблдон" мусобақасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Моника турнирнинг илк даврасида словакиялик Анна Шмидловага қарши кортга чиқиб, уч сетда 5:7, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумидаги учинчи чемпионатнинг иккинчи даврасида Пюиг чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқадиган бўлди.