Моника Пюиг рақибини жароҳатлади
Ads

Канаданинг Квебек шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтаётган мусобақада иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Унда пуэрториколик теннисчи Моника Пюиг "Coupe Banque Nationale" турнирининг чорак финалига чиқиш учун америклик Мэдисон Бренглга қарши кортга чиқди.

Мазкур учрашувда ҳисоб 5:7, 0:3 бўлиб турган вазиятда Бренглнинг эски жароҳати қўзғаб қолди ва ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Пюиг ярим финал йўлланмаси учун яна бир америкалик София Кенин, ёки мезбон теннисчи Франсуаза Абанда билан рақобатлашади.