Мората
Ads

Якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини "Атлетико" сафида ижарада ўтказган ҳужумчи Альваро Мората “матрасчилар” раҳбариятидан уни тўлиқ сотиб олишларини сўрамоқда. Таъкидлаш керакки, унинг трансфер ҳуқуқига “Челси” клубига тегишли.

“Мен “Челси”да ўз кучимга бўлган ишончни йўқотдим. Мен у ерда мухлислар томонидан муҳаббатни сезмадим. “Челси”даги фаолиятимни ёмон бошламаган эдим, бироқ кейинчалик жароҳат сабаб юқори даражада ўйнай олмадим. Ўшанда мен 15та гол ургандим ва Англия кубогини ютгандим. Аммо, якунда мени жаҳон чемпионатига олиб кетишмади. Бу эса мен учун ҳаётимдаги энг кучли зарба бўлди. “Челси”га келган пайтим бу жамоа менга ўзимни кўрсатиб, жаҳон чемпионатига боришим учун энг яхши вариант деб ўйлангандим.

Мен “Атлетико”да қолишни хоҳлайман. Мен бу ҳақдаги фикримни ҳар иккала жамоага ҳам айтдим. “Атлетико”дан мени Мадридда олиб қолишини сўрайман”, - дейди испаниялик форвард.

Маълумот учун, Мората мавсумнинг иккинчи қисмида “Атлетико” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол уришга эришди.