Мората "Челси"да ўзини бахтли ҳис қилмаяпти

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората Лондондаги ҳаётдан мамнун эмаслигини айтди.

«Лондон жуда кўп миллатлар яшайдиган шаҳар экан. Бу ерда турли маданият ва дин вакилларини учратиш мумкин. Бу билан мени ўзига ром қилди.
Аммо бу шаҳарда узоқ вақт истиқомат қилишмни тасаввур қилолмайман. Бу жуда катта шаҳар. Бу ерда ҳар доим руҳий зўриқишни ҳис қиляпман» - деди Мората.

Аввалроқ, испаниялик футболчи «Ювентус»ни тарк этиб, катта хатога йўл қўйганини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!