Мората "Челси"да қанча маош олади?

Хабарингиз бор, кеча Мадриднинг “Реал” клуби форварди Альваро Мората расман “Челси” билан шартнома имзолади. Бугун футболчи “Челси”га бориб қўшилади.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли испаниялик футболчи “аристократлар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 9 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ футболчининг трансфери “Челси”га 80 млн еврога тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!