Мората ЧЛда ҳам

Европа Чемпионлар Лигасининг 3-турида "Атлетико" "Байер" (1:0) клубини мағлубиятга учратди.

Ғалаба тўпини заҳирадан майдонга тушган Альваро Мората 78-дақиқада рақиб дарвозасига киритди.
26 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасида ҳам "Реал", ҳам "атлетико" сафида гол урган тархидаги дастлабки футболчига айланди.

Шу қаторда, испаниялик футболчи ЧЛда 4 та клуб сафида гол урган ("Атлетико", "Реал", "Ювентус", "Челси"). Ушбу кўрсаткични фақатгина 2 та футболчи қайд эта олган. Булар: Фернандо Морьентес ("Реал", "Монако", "Ливерпуль", "Валенсия") ва Фернандо Льоренте ("Ювентус", "Севилья", "Тоттенхэм", "Наполи").