Мората жароҳат олди
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳужумчиси Альваро Моратанинг узоқ муддатга сафдан чиқмаганлигини айтиб ўтди.
Испаниялик форвард кеча Европа лигаси 6-туридан ўрин олган "МОЛ Види"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олиб,биринчи бўлим якунланмасиданоқ майдонни тарк этган эди.
"Шифокорлар айтишдики, Моратанинг жароҳати бир қарашда у қадар жиддий эмас, аммо батафсил маълумотни эртага оламиз", - деди италиялик мутахассис.
Маълумот учун, Мората жорий мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда 20 баҳсда майдонга тушди ва 7 та гол киритишга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар