Мората “Реал” аъзоси учун Лондонда уй изламоқда
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско ёзги трансфер мавсумида “Челси” клуби аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда Don Balon нашри маълум қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, “Челси” ҳужумчиси Альваро Мората “Реал”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган Иско учун Лондонда уй изламоқда.

Иско Зинедин Зиданнинг сўнгги қарорларидан норози. “Реал” вакиллари Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Карим Бензема кўнгилдагидек ўйнай олмаётган бўлишига қарамай асосий таркибда тушиши ва ўзи захирада қолиб кетаётганидан норози.