Мората ёзда қайси жамоага ўтишни хоҳлаётгани маълум

"Ювентус"да ижара асосида тўп тепаётган ҳужумчи Альваро Мората "Барса"га ўтиш фикридан ҳамон қайтгани йўқ. 

Қишда "кўк-анорранглилар" Моратани ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди, бироқ Мадрид клуби бунга қарши бўлди.

Шундай бўлса-да испаниялик форвард ёзда Каталония клубига ўтмоқчи. Сабаби, у Хавининг лойиҳасига ишонмоқда, дея хабар берди "Diario Sport" нашри. 

Эслатиб ўтамиз Альваро жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!