Моратага қарши ўйнаш қийин эканлиги айтилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўз тенгдошлари орасида энг яхши футболчи деб билишини айтиб ўтди.

“Моратага қарши ўйнаш жуда ҳам  қийин. Чунки, у жисмоний жиҳатдан кучли, тезкор ва яхши техникага эга. Моратага қарши ўйнаш осон иш эмас.

Неймар ҳам юлдуз. Аммо у мен билан тенгдош эмас. Погба икки ёш катта. Дибала эса бир ёш катта. Коман ҳам яхши футболчи. Аммо у мендан бир ёш кичик”, – деб айтиб ўтди Киммих.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!