Мориясу: "Масъулиятни ўз зиммамга оламан ва барчадан узр сўрайман"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Япония терма жамоаси бош мураббийи Ҳажиме Мориясу Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча япон мухлислари учун ғалаба қозона олмаганимиздан жуда афсусдаман. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан ва ҳаммадан узр сўрайман.

Хьюстонда стадионга келиб, бизга далда берган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, Японияда ва дунёнинг турли бурчакларида тун бўлишига қарамай, телевизор ёки интернет орқали бизни қўллаб-қувватлаган инсонларга ҳам раҳмат айтаман.

Мусобақани айнан шу босқичда якунлаш оғир. Аммо футболчилар ҳар бир машғулотда ҳам, бугунги учрашувда ҳам бор кучини берди. Мураббийлар штаби ва бутун жамоа йўл давомида катта фидойилик кўрсатди.

Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Ҳозир қаттиқ тушкунликдамиз, аммо бу натижани қабул қилиб, янада кучлироқ қайтиш учун ундан мотивация сифатида фойдаланамиз", — деди Мориясу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!