"Moscow Grand-Prix Final". Рафалович ажойиб ғалаба билан бошлади

Бугун Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова иштирок этади.

Никита Рафалович илк босқичда австралиялик Жэк Мартонга қарши даянга чиқди ва 20:0 ҳисобида ғалабага эришди. Энди Рафалович чорак финалда испаниялик Рауль Мартинес Гарсия билан тўқнаш келади.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!