"Мотивация йил бошидан бери бор" - Про лигада ҳаммадан кўп гол ураётган футболчи билан суҳбат

Про лигани кузатаётганлар у ердаги чемпионат анча шиддатли ўтаётганини тасдиқлай оладилар. Шунингдек, тўпурарлар баҳси ҳам бундан мустасно эмас.

“Қўқон-1912” футболчиси Анвар Ҳожимирзаев ҳозиргача рақиблар дарвозасига 14 та гол уришга улгурди ва бу борада у тўпурарлар орасида якка пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейин “Динамо” ҳужумчиси Жоэль Кожо бўлиб, унинг ҳисобида 10 та гол бор.

Sports.uz мухбири эса сермаҳсул ўйин намойиш этаётган Ҳожимирзаевга саволлар билан мурожаат қилди.

- Аввало, айтиш мумкинки, тўпурарлар салоҳиятингизни кўрсатяпсиз ва ҳозиргача 14 та гол урдингиз. Буни қандай уддалаяпсиз?

- Жамоадошларим меҳнати ва ота-онамнинг дуоси билан.

- Бундай сермаҳсуллигингизни ўзингиз ҳам кутмагандингизми? Бошида нечта гол уриш ҳақида ўйлагандингиз?

- Албатта, доим олдимга юқори мақсад қўйганман. Худо хоҳласа, тўхтаб қолмаймиз ва ҳаракатни давом эттирамиз.

анвар

- Тўпурарлар рўйхатида таъқибчилардан анча ўзиб кетдингиз. Ўзингизни тўпурардек ҳис қила бошладингизми?

- Тўпурарлик ҳиссиёти, албатта яхши. Биз ғолиблик ҳиссини ҳис қилиш ниятидамиз.

- Мураббийлар ҳам сиздан фақат гол уришни талаб қилишяптими ёки майдондаги вазифангиз аслида бошқами?

- Албатта, талаб бор. Ҳужумчи учун гол уриш бу яхши. Лекин  муҳими, жамоа ғалабаси.

анвар2

- Сиз учун ҳозиргача энг муҳим ва чиройли голингиз қайси?

- “Юниред”га урган голим. 2:1 ҳисобида ютганмиз. Ўшанда ўйин охирида ғалаба голини киритганман.

- Про лиганинг даражаси қандай деб ўйлайсиз? Суперлигадан нимаси билан ортда?

- Про лига Суперлигадан унчалик қолишмайди. Чунки про лигада ҳам рақобат жуда яхши. “Динамо”, “Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Машъал” - ҳаммаси Суперлига даражасида.

анвар4

- Жамоангиз “Динамо”ни ортда қолдириб 2-ўринга кўтарилиб олди. Бу жамоага қўшимча иштиёқ ва мотивация беряптими?

- Бизда бошидан элитага чиқиш вазифаси бор эди. Мотивация эса йил бошидан бери бор. Мақсад ўзгармайди.

- 1-ўрин “Локомотив”ники ва 2-ўринга “Қўқон-1912” билан “Динамо” курашяпти, бу фикрга қўшиласизми?

- “Машъал” билан “Шўртан” жамоаларини унутмаслик керак. Улар ҳам курашади. Ҳали чемпионат давом этяпти.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!