Моуриньо хет-трикдан сўнг Мбаппе ҳақида қаттиқ гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионати биринчи туридан қолдирилган, «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда AS нашри. 

- «Реал Сосьедад» жуда кучли жамоа. Улар бизга анча муаммо туғдиришди. Рақиб дарвозамизга тез-тез ҳужум қилмаган бўлса-да, бизга босим ўтказиш осон бўлмади. Иккинчи бўлимда тактик ўзгаришлар қилгунча ўзимизни бутунлай хотиржам ҳис қила олмадик. Шунга қарамай, жамоа вазиятни совуққонлик билан қабул қилди ва танаффусдан кейин жуда кучли ўйин намойиш этди, — дея таъкидлади Моуриньо.

Португалиялик мутахассис алоҳида тарзда хет-трик муаллифи Килиан Мбаппе ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Мен одатда алоҳида футболчиларни алоҳида мақташни ёқтирмайман, лекин Мбаппе қилган иш — ақл бовар қилмас даражада. Жуда катта маҳорат. У фақат гол урмайди, балки ҳамкасблари учун ҳам имконият яратади. Жамоа қийналаётган пайтда Килиан орқага қайтиб, шериклари билан кўпроқ ўйнайди, тўпни олдинга олиб чиқишга ёрдам беради. У ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйин ўтказди, — деди мураббий.

«Реал» учрашувни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Мбаппе 40-, 60- ва 80-дақиқаларда гол урди, яна бир тўпни мезбонлар таркибида Винисиус Жуниор киритди. Меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи Лука Сучич бўлди.

Икки турдан сўнг мадридликлар олти очко тўплашди. 30 август куни Моуринью шогирдлари ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!