Моуриньо - «Тоттенхэм» футболчиларига: Отангиз, дўстингиз, қиз ўртоғингиз ва умуман хоҳлаган одамингиз бўламан

Жозе Моуриньо «Тоттенхэм»да ишга киришди. Португалиялик мутахассис жамоа билан сухбатлашди ва саволларга жавоб берди, - дея хабар берди Sport Witness нашри.

Манбанинг маълум қилишича, 56 ёшлик мураббийга унинг «Тоттенхэм»да ҳеч қачон ишламаслиги ҳақидаги аввалги айтган гаплари эслатилди. Жозе эса бу фикрлар ўша пайт жамоат учун билдирилган гаплар эканини маълум қилди.

Жозе Моуриньо шунингдек, футболчиларга шундай деди: Мен сизларнинг отангиз, дўстингиз, қиз ўртоғингиз ва хоҳлаган одамингиз бўламан.

Моуриньо Уго Льорис, Харри Кейн, Тоби Алдервейрелд, Харри Уинкс, Деле Алли, Эрик Дайер ва Кристиан Эриксен билан алоҳида учрашиб, уларни клубда қолдиришга уриниб кўрган. Хабарларга қараганда, Муориньонинг футболчилар билан учрашуви жамоала яхши таасурот қолдирган.