Моуриньо, Гвардиола, Венгер ва Клопп бир суперфутболчини талашмоқда

 
"Рома" шарафини ҳимоя қилаётган Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер қишки трансферлар вақтида жамоасини тарк этиб, Англия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин турибди.
 
23 ёшли ҳимоячига Англиянинг тўрт гранди - "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси" ва "Ливерпуль" жаъвогарлик қилмоқда. Гарчи "Рома" бош мураббийи Лучано Спалетти ишончли ҳимоячидан айрилишни истамаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти катта пул эвазига Рюдигерни қўйиб юбормоқчи.
 
Бундан ташқари, Италия чемпионатининг 15-турида Рюдигер "Лацио" футболчиси Сенад Лулич томонидан ирқий камситилди ва мана шу омил германиялик ҳимоячини бошқа чемпионатга ўтиб кетишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!