Моуриньо 120 миллион евродан воз кечди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньога ҳамон турли жамоаларни бошқариш бўйича таклифлар келишда давом этмоқда.

Хусусан, португалиялик мутахассисга Саудия Арабистонидан чорлов кўп. Моуриньо бу мамлакатнинг бир неча клубларидан таклиф олди, бироқ уларга ижобий жавоб бергани йўқ.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, яқинда Моуриньога 120 миллион евролик таклиф тушди. Бунинг эвазига Саудия Арабистони терма жамоасини бошқариш кераклиги айтилди.

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мураббий бу чорловга ҳам рад жавобини бериб, 120 миллион евролик даромаддан воз кечди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!