Моуриньо: 150 бўлиб ўйнасанг ҳам гол уролмайсанлар!
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Жозе Моуриньо бош мураббийлик қилаётган “Бенфика” Амстердамда ўтказилган учрашувда “Аякс”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Меҳмонларга муҳим ғалабани келтирган голларга Самуэль Даль ва Леандру Баррейру муаллифлик қилди.
Учрашувдан кейин лиссабонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Учрашув бошидаёқ киритилган гол одамга ижобий таъсир қилади. Гап фақат ҳисобда эмас, балки эмоционал устунликда ҳам кетмоқда. Мусобақа нуқтаи назаридан бу биз учун ҳаётбахш ғалаба. Агар дуранг ўйнаганимизда ҳам бизга осон бўлмасди.
Ўйлашимча, умумий босқичда жами тўққиз очко олсак, мусобақани давом эттириш имконимиз бўлади. Яна иккита ғалаба керак.
Бу учрашувнинг охирида “Аякс” 150 та бўлиб ўйнаса ҳам, гол уролмайди, деган ҳиссиёт пайдо бўлди. Улар барибир гол ура олмасди. Ўйинчилар муносиб ўйин кўрсатди ва бунақа ғалабани нишонлаш жуда ёқимли, - деди Жозе Моуриньо.
Таъкидлаш лозимки, португалиялик мутахассис шогирдлари Чемпионлар лигаси умумий босқичида қаторасига тўртта мағлубиятдан кейи биринчи ғалабасига эришди.



Фикрлар