![](https://static.sports.uz/crop/93d6ab9fb463d6a49f38ac071a35e797.jpg)
Моуриньо 3:0 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманини муддатидан аввал тарк этди (видео)
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью кеча АПЛнинг 3-тури доирасида "Тоттенхэм"га (3:0) қарши ўйинда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида шоу уюштирди.
Португалиялик мутахассис матбуот анжумани бошланиши билан ўзининг премьер-лигада эришган ғолибликлари ҳақида гапира кетди. Кейин эса зални тарк этди.
“Ҳисоб қандай? 3:0. Бу учми? Мен АПЛда неча марта чемпион бўлганман? Уч марта. Бу АПЛдаги қолган ҳар қандай мураббийдан кўра кўпроқ дегани. Шунинг учун ҳурмат қилинг. Ҳурмат!”, - дейди Моуриньо.
Фикрлар