Моуриньо: Агар "Ливерпуль" ғалабага эришса чемпион бўлади

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер Лигасининг 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс борасида фикр билдирди.

"Юрген Клопп бу ҳақида айтмайди, аммо мен айтаман: кучли жамоалар учун 9 очколик фарқ вазиятни назорат қилиш учун етарли.

Гарчи "Ливерпуль" мунтазам пасайишларга эришса ҳам ва "Ман Сити" жуда яхши жамоа бўлишига қарамай, ғалабали серияни давом эттиришга ҳам қарамай, Агарда бугун "Ливерпуль" ғалабага эришса, у ҳолда чемпионликни тантана қилади.

Фикримча, дуранг натижа "шахарликлар" учун яхши натижа бўлади, "Ливерпул"га эса ёмон. Мезбонлар учун "Энфилд"даги ўйинда ғалаба қозониш муҳимдир," - деди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!