Моуриньо Алли ўрнига кимни оляпти?

  • 13 ноябрь, 2020, 14:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Моуриньога ёқмай қолган Деле Алли барибир “Тоттенхэм”дан кетадиган бўлди. Клуб мутасаддилари унинг ўрнига янги футболчи топди.  

Tecno

Лондонликлар “Лейпциг” плеймейкери Марсель Зебитцер учун 30 миллион фунт беришга рози бўлди. Моуриньога бу футболчининг бир неча позицияда ўйнай олиши ва тўпурарлик маҳорати маъқул келмоқда.

“Лейпциг” ҳам етакчисини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу жамоа Зебитцерни ушлаб қоладиган даражадаги шартнома таклиф қила олмаяпти. Агар Бундеслига клуби австриялик футболчини қолишга кўндира олмаса, ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!