Моуриньо Англиядан футболчи кутяпти

“Рома” қишки трансферлар вақтида бир неча позицияни мустаҳкамлашни режалаштирган. Яқинда “Будё-Глимт”даги фаолиятини якунлаган ҳужумчи Ола Сольбаккен римликлар билан шартнома имзолаган эди.

Жозе Моуриньо энди ҳимоя чизиғига ўйинчи олмоқчи. Бу кўп жиҳатдан асосий ҳимоячилардан ҳисобланган Рик Карсдорп билан юзага келган келишмовчиликка боғлиқ.

Португалиялик бош мураббий нидерландиялик футболчи ўрнига “Лестер”нинг туркиялик ўйинчиси Чағлар Суюнжуни олиб келмоқчи.

Римликларга бу марказий ҳимоячининг техник тайёргарлиги, жисмоний кўрсаткичлари ва маошининг пастлиги маъқул келган.

Мавсум охирида эркин агентга айланадиган футболчи “Лестер” клубидан 2 миллион еврога етмаган маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!