Моуриньо Англиядан “Реал” тарбияланувчисини олиб келди

“Рома” қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида катта трансферни амалга оширишни уддалади.

“Лидс” ҳимоячиси Диего Льоренте фаолиятини Жозе Моуриньо қўл остида давом эттирадиган бўлди.

Рим клуби 29 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олди.

Диего Льоренте аслида “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2002-2017 йиллар давомида “Қироллик клуби” тизимида фаолият кўрсатган.

“Лидс” бу футболчини ўз сафига 2020 йили қўшиб олган эди. Жорий мавсумда Льоренте саккизта учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!