Моуриньо АПЛга қайтиши мумкин

Жозе Моуриньо яқин келажакда Англия премер-лигасига қайтиши мумкин. "Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис "Ньюкасль"да иш бошлаши мумкин.

Бироқ "Рома" Моуриньога ишонади ва уни қўйиб юбормоқчи эмас. Португалиялик мутахассиснинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.

"Ньюкасль"нинг ҳозирги бош мураббийи - Эдди Хоу. Жамоа Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо аввал Англияда "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм"да ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!