Моуриньо асосий ўйинчисидан айрилди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, марказий ярим ҳимоячи "Уотфорд"га қарши ўйинда мушакларини шикастлаб олган. Шунинг учун мазкур беллашувда 54-дақиқада майдонни тарк этганди.  

Ўшанда манкунианликлар устози Жозе Моуриньо шогирдининг жароҳат олганлигини тасдиқлаган аммо унинг жароҳати қанчалик жиддийлигини билмаслигини айтиб ўтган. Бугун Матич тиббий кўрикдан ўтиши керак.