Моуриньо: Белотти келса ҳам, бу ҳужумчи “Рома”да қолади!
Жозе Моуриньо ёзги трансферлар тугагунича жамоага Андреа Белоттини қўшиб олмоқчи. Молиявий фэйр-плей қоидаси бузилмаслиги учун “Рома” таркибдаги ҳужумчилардан бирини сотиб юбориши керак.
Кетиши керак бўлган ҳужумчилар рўйхатида Элдор Шомуродов, Феликс Афена-Гьян ва Стефан Эл-Шаарави номзоди бор эди.
Португалиялик мутахассиснинг сўнгги пайтда қарори ўзгарди ва италиялик ҳужумкор футболчини пойтахтда олиб қолишга қарор қилди.
Il Messaggero нашрининг таъкидлашича, Андреа Белотти олиб келинган тақдирда ҳам Эл-Шаарави “Рома” клубидаги жойини сақлаб қолади. Аввалроқ, трансферга қўйилиши айтилган бу футболчини олиш учун “Монца” ва “Аталанта” кураш бошлаган эди.
Рим клубига ўтишга розилик берган Андреа Белотти энди Шомуродов ёки Феликс Афена-Гьяннинг кетишини кутишига тўғри келади. Италиялик тўпурар Рим клуби раҳбариятига агар унинг трансфери шу ҳафта ичи ҳал қилинмаса, ўзига қизиқиш билдираётган “Галатасарой” ва “Ницца” таклифини қабул қилишини уқтирган.
Айни пайтда Элдор Шомуродовга “Болонья” ва “Трабзонспор” жиддий қизиқиш билджирмоқда ва бу жамоалар вакиллари трансфер бўйича пойтахт клуби раҳбариятига мурожаат қилган. Ҳозирча, музокаралар давом эттирилмоқда.
Ўтган мавсумда Жозе Моуриньонинг кашфиёти, деб эътироф этилган Феликс Афена-Гьянга А Сериянинг бир неча жамоалари, хусусан, “Сассуоло”дан чорлов бўляпти.
Фикрлар