Моуриньо Бэйлни олишга шошилмаяпти! Сабаби аниқ...

“Реал” билан хайрлашган Гарет Бэйлнинг агентлари футболчининг хизматини “Рома”га таклиф қилди.

Бироқ, Рим клубини бошқараётган Жозе Моуриньо бу таклифни қабул қилмагани айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Моуриньо “Реал”ни бошқарган пайтда уэльслик футболчининг имкониятларини юқори баҳолаган ва уни ўз жамоасига қўшиб олишни истаган. Бироқ, Бэфл Мадридга Моуриньо у ердан кетганидан кейин келди.

Кейинчалик португалиялик мутахассис ҳужумкор футболчини “Реал”дан “Тоттенхэм”га ижарага олиб келиб ўйнатди. Бироқ, Бэйлнинг ҳаракатлари Моуриньога маъқул келгани йўқ. Ана шу тажрибани инобатга олиб, Жозе Гаретни “Рома”га қўшиб олишга шошилмаяпти.

Гарет Бэйл эса, йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ўзига мунтахам ўйин амалиёти беришни кафолатлаган жамоага  ўтмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!