Моуриньо бир ҳужумчидан қутилиш арафасида турибди

  • 19 август, 2022, 15:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмайдиган ҳужумкор футболчи Жастин Клюйвертдан қутилишга яқин турибди.

Tecno

Нидерландиялик футболчи яқинда “Фулхэм” таклифини қабул қилиб, англияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган эди.

Энди “Фулхэм” ва “Рома” ўртасидаги трансфер музокаралари ҳам муваффақиятли якунашга яқин турибди.

Унга кўра, англияликлар 23 ёшли ҳужумчини бир мавсум ижараад ўйнатиб, келаси йили 12 миллион еврога сотиб олади. Шунингдек, “Фулхэм” турли кўринишдаги бонуслар тўлаши ҳам келишилган.

Жастин Клюйверт “бўрилар” сафида охирги маротаба 2020 йилда тўп тепган. Футболчи кейинги мавсумларни “Лейпциг” ва “Ницца” жамоаларида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!