Моуриньо бўлди, янги ўйинчи сўрайверма!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳар трансфер мавсуми олдидан жамоани кучайтириш ва янги босқичга кўтариш учун бошқа футболчиларни сотиб олиш лозимлигини талаб қилиб келади.

Хусусан, португалиялик мураббий қишки трансферлар вақтида ҳам бир неча футболчиларни олишни кўзлаяпти. Куни кеча “Рома” биринчи трансферини эълон қилди ва жамоа сафига “Будё-Глимт” билан шартномаси якунланган Ола Сольбаккен қўшилди.

Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто Моуриньонинг янги ўйинчилар ҳақидаги талабига жавоб қайтарди.

- Албатта, биз бош мураббийнинг фикрини қабул қиламиз. Лекин шу билан бирга молиявий фэйр-плей қоидаларини четлаб ўтмаслигимизни ҳам инобатга олиш керак, - деди Тьягу Пинто.

“Рома” жорий йилнинг ўзида Пауло Дибала, Миле Свилар, Жоржиньо Вейналдум, Неманья Матич, Зекин Меҳмет Челик, Андреа Белотти, Ола Сольбаккенни ўз сафига қўшиб олди. Лекин Моуриньо яна янги ўйинчи танлаш билан банд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!