Моуриньо бу Португалияни бошқармоқчи эмас!

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда Португалиянинг "Jornal de Notícias" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Моуриньо терма жамоада ишлашдан манфаатдор эмаслигини маълум қилган. Шунингдек, у "Рома" билан шартномасини узайтиришни режалаштирган.

Унинг римликлар билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Айни пайтда Португалия терма жамоаси бош мураббийлиги учун Жозедан кейинги номзод мамлакат U-21 терма жамоаси устози Руй Хорхе бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!