Моуриньо чақирган футболчини “Рома”га қўйиб юборишмади

“Рома” жамоа ҳужумкорлигини ошириш учун украиналик футболчи Руслан Малиновскийни трансфер қилишни режалаштираётган эди.

Моуриньо “Аталанта” ҳужумкор футболчиси римликларни янада кучайтиришига умид боғлаган. Romagiallorossa.it сайтининг хабар беришича, “бўрилар” бергамоликлар билан трансфер бўйича мулоқотни бошлаб юборган.

Бироқ, трансферга “Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини халақит қиляпти. Тажрибали мураббий ўз шогирдини январда “Рома”га қўйиб юборишга қаршилик қилдик.

Руслан Малиновскийнинг ўзи Жозе Моуриньо қўл остида ўйнашни истаяпти. У ёзда пойтахтга кўчишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!