Моуриньо
Ads
Жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"га собиқ шогирдларини ҳам чақирмоқда. Бу гал португалиялик мутахассис узоқдан ўйинчи қидирмай АПЛда ишончли ўйнаётган футболчини ўз жамоасига таклиф қилди.

Жозе Моуриньо "Челси"да тўп сураётган Неманья Матични қўлга киритишни истамоқда. Сербиялик ярим ҳимоясчи Лондон клубига жамоани Моуриньо бошқарган пайтда "Бенфика"дан олиб келинган. 2014 йилдан буён "Челси" ўйнаётган Матич жами 136 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 5 та тўп киритди.

Матичнинг трансфер суммаси 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

SPORTS.uz