Моуриньо “Челси”дан зўр футболчини сўраб, таклиф юборди!

Жозе Моуриньо “Рома” сафини кучайтириш мақсадида “Челси” ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко олмоқчи. Рим клуби мутасаддилари 27 ёшли франциялик футболчи трансферини сўраб, Лондон клубига таклиф юборди.

Бакойоко айни пайтда ижара асосида “Милан” сафида юрибди. Миланликлар ижара муддати тугаймай туриб, футболчини Англияга қайтариб юбормоқчи. “Челси” ижара шартномасини бузмоқчи эмас.

Агар Бакайоконинг трансферини тўлиқ сотиб оладиган жамоаг чиқса, “аристократлар” бу трансфер бўйича ишлашга тайёр.

Жозе Моуриньо майдон марказига Неманья Матични олди. Энди унинг ёнига яна бир тажрибали ўйинчи қўймоқчи ва вазифани Бакайоко бажаришини истаяпти.

Бакайоко “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида “Монако”, “Челси”, “Милан”, “Наполи” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Жами 290 та учрашувда 13 та гол ва 9 та ассист қайд этган марказий ярим ҳимоячининг трансфери 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!