
Моуриньо: "Челси"ни бошқариш қийин эмас
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Челси"даги фаолияти ҳақида гапирди.
“Челси”да доим ажойиб ўйинчилар ва кучли жамоа бўлган. Тажрибали мураббийлар бундай клубларда ишлашдан мамнун. Таркиб муваффақиятга эришиш ва совринларни ютиш учун катта имкониятлар яратади.
"Челси"ни бошқариш жуда қийин, деб ўйламайман. Мен уч марта премер-лигани олдим, Анчелотти ва Конте ҳам чемпион бўлди. Бу жуда қийин бўлиши мумкин эмас, чунки биз у ерда кубокларни ютдик”, - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар